Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турар-жой ва бизнес маркази қурилишига тамал тоши қўйилди
20:31 / 2025-12-12

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир. Бу борада маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда хорижий инвесторлар ҳам фаол иш ташкил этмоқда.

Жумладан, Давлатобод туманида барпо этилаётган 200 минг аҳолига мўлжалланган “Янги Наманган” шаҳарчаси ҳудудида Хитой Халқ Республикасининг “China town” компанияси томонидан Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий турар-жой ва бизнес маркази мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ва туман раҳбарлари, фаоллар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда хитойлик йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. 60 гектарлик майдонни эгаллайдиган, минтақада Наманган шаҳрининг иқтисодий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда “миллионлик шаҳар” мақоми йўлида муҳим аҳамиятга эга. 

[gallery-26709]

Ушбу лойиҳа учун хитойлик инвесторлар томонидан 750 миллион доллар миқдорида сармоя йўналтирилади. Натижада, келгусида ҳудудда 20 қаватгача бўлган уйлар, болалар боғчаси, мактаб, шифохона, ресторанлар, беш юлдузли меҳмонхона ва йирик савдо марказлари қад ростлайди. 

Мегалойиҳа нафақат шаҳар меъморий кўринишини янгилайди, балки минглаб иш ўринлари яратиб, гуллар диёрининг инвестицион жозибасини сезиларли даражада кучайтиради. Янги мажмуа келажакда шаҳар ривожининг янги босқичи сифатида эътироф этилиши кутилмоқда. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззоқов ҳамда Хитой Халқ Республикаси Консультатив кенгашининг Жиангсу провинцияси аъзоси, “Jiangsu Tonke Real Estate Co., Ltd” компанияси президенти Ян Бо сўзга чиқиб, аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, замонавий инфратузилмали ҳудудлар барпо этиш Янги Ўзбекистонда устувор йўналишга айланганини таъкидлади. 

Тадбирда рамзий лента кесилиб, меҳмонлар “Namangan China Town” лойиҳаси билан яқиндан танишди. Лойиҳани амалга оширадиган тадбиркорлар, муҳандислар ва қурувчиларга муваффақият тиланди. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.