Тураев Шамшиддин Жўрақуловичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Суғориш каналлари ўзан деформацияси мониторингини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш (дарғом канали мисолида)” мавзусида
Тураев Шамшиддин Жўрақуловичнинг “Суғориш каналлари ўзан деформацияси мониторингини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш (дарғом канали мисолида)” мавзусида 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарган диссертация ишининг ҳимояси Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгашининг 2025 йил 8 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100187, Тошкент, Қорасув-4 мавзеси, 11-уй.
Тел.: 99-434-43-28