Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроққалъада янги хонадонлар топширилди
18:45 / 2025-08-27

Хоразм вилоятининг энг чекка туманларидан бири бўлган Тупроққалъадаги 120 гектарга жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида 1000 тадан ортиқ хонадонга мўлжалланган 46 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. Бугунгача массивда 608 хонадонга эга 27 та кўп қаватли уй, шунингдек, 330 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 50 ўринли оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Истиқлолнинг 34 йиллик байрами арафасида яна 40 та хонадон калитлари ўз эгаларига топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Илғор қурувчилар муносиб тақдирланди. 

[gallery-24993]

Замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида кўркам тарзда бунёд этилган мазкур уйлар оилаларнинг байрам қувончини қўшалоқ қилди. 

Кўп қаватли уйларнинг атрофида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ён-атрофида болалар майдончалари, ҳордиқ зоналарининг ташкил этилаётгани уй соҳибларига манзур бўлмоқда.

Ҳар ким ўз шахсий уйи бўлишини хоҳлайди. Орзусига эришгач эса янги марраларни кўзлайди. Байрам арафасида янги хонадонга кўчиб ўтган оилалар аъзолари ҳам янги Ўзбекистонмизда кўзланган олий мақсадларни амалга оширишда ўзларининг муносиб ҳиссаларни қўшади. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари