Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича Хитой билан тажриба алмашилди
15:21 / 2025-09-10

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида Хитой Халқ Республикаси География фанлари ва табиий ресурслар тадқиқот институти профессори Ли Фадонг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб  делегация аъзолари институт фаолияти билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида бугунги глобал иқлим ўзгариши даврида қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини оширишнинг  илмий асосларини янада чуқурроқ ўрганиш учун тажриба алмашиш масалалари хусусида сўз борди.

Соҳада мавжуд муаммоларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш, қишлоқ хўжалиги ерларини рақамлаштириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ер ресурсларини бошқариш, шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Куннинг иккинчи ярмида профессор Ли Фадонг ва ассистент-профессор Пеифанг Ленглар томонидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА