Тунисда "Наҳда" етакчиси 14 йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Тунисда "Наҳда" етакчиси Рашид Ал-Ганнуший “давлат хавфсизлигига қарши фитна уюштирганликда” айбланиб, 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
"TAP" расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур қарор пойтахтнинг биринчи инстанция судида шу иш бўйича бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинди.
Айни амалиёт доирасида мамлакат разведка тизими собиқ раҳбари Меҳроз Аз-Зуарий, Карфаген халқаро аэропорти ҳаво ҳаракатини бошқариш бўлими собиқ бошлиғи Абдулкарим Ал-Убайдий, "Наҳда" ҳаракати етакчиларидан бири Ҳабиб Ал-Лавз ва Бин Арус вилоятидаги Аз-Заҳра шаҳри мэри Раён Ал-Ҳамзавийга ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Шу тариқа Президент маъмурияти собиқ раҳбари Ноди Уккаший, Рашид Ал-Ганнушийнинг ўғли Муаз Ал-Ганнуший, “Наҳда” раҳбари Одил Ад-Даъда ва собиқ ташқи ишлар вазири Рафиқ Абдуссалом ҳам 35 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
М. Пирматова, ЎзА