Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тунисда 18 нафар муҳожирнинг жасади топилди
16:20 / 2025-03-18

Тунис соҳилни қўриқлаш бўлинмалари мамлакат қирғоғи яқинида 18 нафар муҳожирнинг жасадини топди, деб хабар тарқатди “Mosaique FM” радиоси.

– 17 мартга ўтар кечаси бир неча алоҳида амалиёт бажарилди, – дейилган ахборотда. Жумладан, қутқарув ва денгиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олдини олиш бўйича ҳам.

Қайд этилишича, денгизда олиб борилган амалиёт давомида қайиғи чўкиб кетиш хавфи остида қолган 612 нафар африкалик ноқонуний муҳожир қутқарилган.

Ҳар куни Тунис ва Ливиядан Саҳрои Кабир орқали қирғоққа етиб келган ўнлаб муҳожир қайиқда Италияга ўтишга ҳаракат қилади. Афсуски, бундай хавфли “саёҳат” кўпинча ҳалокатли якун топмоқда.