Тунисда 163 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб қолинди
Ўрта ер денгизидаги Тунис қирғоқни қўриқлаш хизмати Европага йўл олган 163 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди.
Тунис мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Сфакс провинциясидаги Ал-Луза шаҳри яқинида чўкиб кетаётган қайиқдан хорижлик фуқаролар қутқариб олинди.
Ҳар йили минглаб қочоқ Ўрта ер денгизини кесиб ўтишга ҳаракат қилади.
Тунис муҳожирлар учун Европага кириш йўлидаги асосий нуқталардан бири ҳисобланади.