Тошкент вилояти Янгийўл туманида экологик ҳолатни яхшилаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда амалдаги экологик талаблар ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги экорейд назорат тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида туманда жойлашган бир нечта иссиқхоналарда иситиш печлари ва зарарли чиқиндиларни камайтиришга мўлжалланган тозалаш фильтрларининг техник ҳолати атрофлича ўрганилди.
Хусусан, туманнинг Қирсадоқ маҳалласида жойлашган иссиқхоналардан бирида иситиш печи ва тозалаш фильтри иш фаолияти текширилиб, уларнинг соз ҳолатда экани, экологик талабларга зид ҳолатлар аниқланмагани маълум бўлди.
Шу маҳаллада жойлашган яна бир иссиқхонада ўтказилган ўрганишлар чоғида эса, иситиш печи ва тозалаш фильтрдан вақтинча фойдаланилмаётгани аниқланди. Ушбу ҳолат етиштирилаётган қулупнай ҳосилига салбий таъсир кўрсатмаслиги, ҳосил пишиб етилгани ва яқин кунларда бозорга чиқарилиши таъкидланди.
Мутасаддилар томонидан иссиқхона эгаларига экологик талабларга қатъий риоя этиш, мавжуд носозликларни бартараф этиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олдини олиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xGSn8wSe2v8" title="Tungi reyd: Yangiyo‘lda ekologik holat o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА