Тунги рейд: Тозалаш фильтри носоз ҳолатда (+видео)
Тошкент вилояти Зангиота туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик меъёрларни таъминлаш мақсадида навбатдаги экорейд тадбирлари ташкил этилди.
Рейд давомида туманнинг "Аҳмад Яссавий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган иссиқхоналар ҳолати ўрганилди.
Текширувлар жараёнида ҳудудда жойлашган иссиқхоналардан бирида ҳавони тозалаш фильтри носоз ҳолатда экани аниқланди. Мутасаддилар ушбу ҳолат атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, мазкур маҳалладаги яна бир иссиқхона фаолияти ҳам ўрганилганда, ундаги тозалаш фильтри ҳам талаб даражасида ишламаётгани, экологик ва техник меъёрларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан иссиқхона эгаларига тегишли тартибда жарима қўлланилди ва камчиликларни бартараф этиш учун зарур чоралар буйича курсатмалар берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FnYRB7LzUjs" title="Tungi reyd: Tozalash filtri nosoz holatda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА