Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тунги рейд: Қибрайда иссиқхоналардаги вазият ўрганилди (+видео)
17:49 / 2026-02-14

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Кибрай туманида экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Туман экология бошқармаси мутахассислари иштирокида ташкил этилган рейдлар давомида ҳудудда фаолият юритаётган иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларининг экологик талабларга риоя этиш ҳолати ўрганилди.

Рейд тадбирларининг асосий манзилларидан бири туманнинг "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўлди. Гулчиликка ихтисослашган йирик иссиқхонада иситиш мавсумида фойдаланилаётган печларнинг техник ҳолати, шунингдек, уларга ўрнатилган ҳаво тозалаш фильтрларининг ишлаш сифати текширилди. 

Мутахассислар томонидан фильтрларнинг зарарли тутун чиқишини камайтиришдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ҳудуддаги гулчиликка ихтисослашган яна бир иссиқхонада ҳам экологик назорат ишлари олиб борилди. Унда иситиш тизимларининг техник созлиги ва амалдаги экологик меъёрларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.

Ўрганишлар якунига кўра, текширувдан ўтган иссиқхоналарда иситиш печлари ҳамда ҳаво тозалаш фильтрлари техник жиҳатдан соз экани, уларнинг фаолияти белгиланган экологик талабларга жавоб бериши аниқланди.

Рейд давомида тадбиркорларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик талабларга қатъий риоя этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, бундай назорат тадбирлари туман бўйлаб изчил давом эттирилиши таъкидланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/W5_MvGxvJmw" title="Tungi reyd: Qibrayda issiqxonalardagi vaziyat o`rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ҳамроз Баянов,
Ойбек Давронов (видео),
ЎзА