Тунги рейд: Экологик талаблар ижроси ўрганилмоқда (+видео)
Тошкент вилояти Тошкент туманида навбатдаги экологик рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида туманда фаолият юритаётган бир қатор иссиқхоналар ҳолати ўрганилиб, уларнинг экологик талабларга мувофиқлиги баҳоланди.
Хусусан, «Ҳасанбой гузари» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бирида олиб борилган назорат тадбирида иситиш печи ҳамда ҳаво тозалаш фильтри соз ҳолатда ишлаётгани, шунингдек, амалдаги экологик меъёр ва талабларга тўлиқ жавоб бериши аниқланди.
Шу маҳаллада жойлашган яна бир иссиқхона фаолияти ҳам ўрганилди. Текширув натижаларига кўра, ушбу иссиқхонада ҳам ўрнатилган иситиш печи ва тозалаш фильтри техник жиҳатдан соз ҳолатда экани ҳамда белгиланган талаблар асосида ишлаётгани маълум бўлди.
Масъуллар таъкидлашича, бундай рейдлар ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг экологик масъулиятини оширишга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/rCqd_4O4cF0?si=xATmEgUpaNYQFcVH" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, ЎзА