Тунги экорейд: тозалаш фильтрининг соз ҳолатдалиги маълум бўлди (+видео)
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида навбатдаги экорейд тадбирлари ўтказилди. Назорат жараёнида шаҳар ҳудудига туташ жойда фаолият юритаётган иссиқхона хўжалиги ўрганилди.
Мутахассислар томонидан иссиқхонада ўрнатилган иситиш печи ҳамда унга уланган тозалаш фильтри техник ва экологик жиҳатдан кўздан кечирилди. Ўрганишлар натижасида мазкур қурилмалар соз ҳолатда экани, атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмаслиги ҳамда амалдаги экологик ва техник талабларга тўлиқ жавоб бериши маълум қилинди.
Мутасаддилар томонидан иссиқхона эгаларига фаолияти давомида экологик талабларга амал қилишлари ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ташламалар чиқишига йул қуймасликлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rNqJD3M2F3g" title="Tungi ekoreyd: tozalash filtrining soz holatdaligi ma’lum bo‘ldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, ЎзА