Тунги экорейд: Тошкент вилоятида навбатдаги экорейдлар ўтказилди (+видео)
Табиатни асраш — барчамизнинг бурчимиз. Шу мақсадда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида экологик қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган экорейд тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида навбатдаги шундай экорейд тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар доирасида Зангиота туманида жойлашган бир қатор иссиқхоналар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида иссиқхоналардаги иситиш печларининг техник ҳолати, уларга тозалаш фильтрлари ўрнатилгани ҳамда амалдаги экологик ва техник талабларга мувофиқлиги текширилди.
Кўздан кечирилган иссиқхоналарда тозалаш фильтрлари мавжудлиги ва улар белгиланган меъёрларга жавоб бериши аниқланди. Шунингдек, рейд давомида тадбиркорларга экологик талаблар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъулият билан ёндашиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1PdW4skAlvs" title="Tungi ekoreyd: Toshkent viloyatida navbatdagi ekoreydlar o`tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, ЎзА