Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик талаблар ижросини таъминлаш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Тошкент туманида навбатдаги экорейд назорат тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир Туман экология бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилиб, унда туман ҳудудида жойлашган бир қатор иссиқхоналар фаолияти ўрганилди.
Хусусан, "Афзалхўжа Файз Нур" фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада олиб борилган ўрганишлар натижасида мавжуд иситиш печлари ҳамда уларга ўрнатилган тозалаш фильтрларининг соз ҳолатда ишлаётгани аниқланди. Шу билан бирга, тадбиркорга атроф-муҳитга зарарли ташламалар чиқишининг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатма ва амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳудуддаги яна бир иссиқхона фаолияти ҳам ўрганилганда, ундаги иситиш печлари ва уларга ўрнатилган тозалаш фильтрларининг техник ҳолати яхши экани қайд этилди.
Мазкур экорейд тадбирлари экологик қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий тозалаш технологияларидан фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларида экологик масъулиятни оширишга қаратилган булиб, бундай назорат тадбирлари давом этмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PApZvz_VCA0" title="Tungi ekoreyd: Toshkent tumanidagi issiqxonalarda ekoreyd tadbirlari o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов,
Ойбек Давронов (видео), ЎзА