Тошкент вилояти Зангиота туманида экологик вазиятни яхшилаш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида навбатдаги экорейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида туманда жойлашган иссиқхоналардаги ҳолат, хусусан, иситиш печларига ўрнатилган тозалаш фильтрларининг мавжудлиги, уларнинг техник ҳолати ва сифатли ишлаши масалалари атрофлича ўрганилди.
Рейд жараёнида туманнинг Ҳаракат маҳалласида жойлашган иссиқхоналардан бирида иситиш печига тозалаш фильтрини тўлиқ ўрнатиш ишлари якунланмагани аниқланди. Натижада ҳавога зарарли чиқиндилар чиқарилиши ҳолати қайд этилди.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан тадбиркорга нисбатан қонунчилик талабларига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда жарима жазоси қўлланилди.
Экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олишга қаратилган бундай экорейд тадбирлари вилоят ҳудудида изчил равишда давом эттирилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5kmzUpiMnOc" title="Tungi ekoreyd: Tadbirkorning issiqxonasida nosoz filtrdan foydalanish holati aniqlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, ЎзА