Тошкент вилояти Янгийўл туманида навбатдаги экорейд тадбирлари ўтказилди.
Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари иштирокида ташкил этилган ушбу тадбир давомида "Қушёғоч" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги иссиқхоналар фаолияти ўрганилди.
Мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида иссиқхоналарда ўрнатилган иситиш печлари ва тозалаш фильтрларининг техник ҳолати, уларнинг ишлаш самарадорлиги ҳамда амалдаги экологик талабларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
Текширув натижаларига кўра, иссиқхоналардаги иситиш тизимлари ва фильтрлаш ускуналари яхши техник ҳолатда экани, қонуний меъёрларга тўлиқ жавоб бераётгани аниқланди.
Шу маҳаллада жойлашган яна бир иссиқхона фаолияти ҳам ўрганилиб, ундаги техник воситалар ҳам белгиланган экологик ва техник талаблар асосида ишлаётгани маълум бўлди.
Мазкур экорейд тадбирлари туман ҳудудида соғлом экологик муҳитни сақлаш ва қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган доимий ишларнинг бир қисми ҳисобланади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RwtUIXS-gAc" title="Tungi ekoreyd: issiqxonalar faoliyati talab darajasida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов,
Ойбек Давронов (видео), ЎзА