Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тунги экорейд: Иситиш печларининг техник ҳолати ўрганилди (+видео)
15:28 / 2026-01-22

Тошкент вилояти Тошкент туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган навбатдаги экорейд назорат тадбирлари ўтказилди.

Вилоят Экология бошқармаси мутахассислари иштирокида ташкил этилган мазкур рейдлар туманнинг "Ҳасанбой гузари" МФЙ ҳудудида жойлашган айрим иссиқхоналар фаолиятини қамраб олди.

Назорат жараёнида иссиқхоналардаги иситиш печлари ҳамда ҳавони тозалаш фильтрларининг техник ҳолати батафсил ўрганилди.

Мутахассислар иссиқхона эгалари билан биргаликда ушбу ускуналарнинг тўғри ишлаши, техник талабларга мувофиқлиги ва мунтазам техник назоратдан ўтказилаётганини текширди.

Ўрганишлар натижасида рейд давомида кўздан кечирилган барча иссиқхоналарда иситиш печлари ва тозалаш фильтрлари соз ҳолатда экани, шунингдек, улар доимий техник кузатувда ишлатилаётгани аниқланди.

Шу билан бирга, иссиқхона эгаларига амалдаги экологик тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш, атроф-муҳитга зарар етказувчи ташламаларнинг олдини олиш ҳамда экологик хавфсизлик чораларини янада кучайтириш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай экорейд назорат тадбирлари ҳудудларда экологик ҳолатни барқарор сақлаш, иссиқхоналар фаолиятида экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида келгусида ҳам изчил давом эттирилиши режалаштирилган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q1jSYtTwMYQ" title="Tungi ekoreyd: Isitish pechlarining texnik holati o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ҳамроз Баянов,

Ойбек Давронов (видео), ЎзА