Қашқадарёлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар Деҳқонобод туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Иштирокчилар дастлаб туманда яқинда фаолият бошлаган «Реал келажак» номли 168 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасасида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Замон талабларига мос равишда фаолият юритаётган мазкур боғчада болажонларга инглиз ва рус тиллари ҳам ўргатиб борилмоқда. Тумандаги ташаббускор тадбиркор Ваҳоб Норсафаров амалга оширган ушбу лойиҳа биринчиси эмас. Тадбиркор томонидан туманда 50 ўринли меҳмона ва 367 гектар лалми ерда писта плантацияси ҳам ташкил этилган.
Пресс-тур иштирокчилари ушбу лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
[gallery-5704]
– Меҳмонхона бизнеси сердаромад соҳа ҳисобланади, – дейди В.Норсафаров. – Боиси, туманимизга кўплаб инвесторлар келади, айни кунда 50 ўринли меҳмонхонамизнинг атиги 2 та хонаси бўш. Қолгани меҳмонлар билан тўла. Яъни талаб юқори демоқчиман. Писта ва коврак плантацияси даромади ҳам узоқ кутилсада, анча даромади яхши. Шу боис, айнан шу соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Тадбиркорнинг писта плантациялари ташкил этиш борасидаги лойиҳаси ҳудудда амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири, унинг қиймати 20 миллиард сўм бўлиб, жами 367 гектар майдонда 100 минг дона кўчат экилган. Шунингдек писта тагига коврак уруғлари ҳам сепилган.
Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов билан амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан суҳбатлашди.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.