French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туманда тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда
11:55 / 2024-05-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда ахборот технологиялари ва рақамлаштиришнинг тиббиёт соҳасига кенг жорий этилиши натижасида аҳоли, хусусан, даволанувчилар учун қўшимча қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Марказий поликлиникада “Электрон поликлиника” тизимининг ишга туширилиши натижасида фуқароларнинг шифокор қабулига ёзилиши, тиббий картани электрон кўринишда сақлаш, шифокор учун беморнинг касалликлар тарихи, ҳудуднинг касалликлар статистикаси билан реал вақт режимида танишиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари фуқаролар “DMED” мобил иловаси орқали уйдан чиқмасдан шифокорлардан видеоқўнғироқ орқали маслаҳат олиши мумкин. Муассасада тиббий ҳужжатларнинг юритилиши рақамлаштирилди ва шифокорларнинг вақти тежаладиган бўлди. 

 [gallery-17346]

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов тиббиёт муассасасидаги мазкур янгилик ва бирлашманинг бир қатор бўлимлари фаолияти билан танишди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш борасида зарур маслаҳат ва тавсиялар берди.  

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА