Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туманда Термиз ўзгача манзара касб этди
19:38 / 2025-12-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун эрта тонгдан Термиз шаҳрини қалин туман қоплади. Кўз илғамас даражада зич бўлган ушбу туман шаҳарнинг кундалик ҳаётига маълум ноқулайликлар олиб келди. Ҳайдовчилар ва пиёдалар учун кўриш масофаси қисқариб, эҳтиёт чораларини кучайтиришга тўғри келди.  

Сурхондарё вилоятида қиш фаслининг бошланиши билан туман кузатилиши одатий ҳол саналади. Минтақанинг географик жойлашуви, Амударёга яқинлик туфайли намликнинг юқорилиги ҳамда кеча-кундуз ҳароратининг кескин фарқланиши туман ҳосил бўлишига замин яратади. Айниқса, тунги совуқ ва ҳаводаги намликнинг конденсацияланиши бундай манзараларнинг тез-тез юзага келишига сабаб бўлади.

[gallery-26884]

Бугунги туман транспорт ҳаракатига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган кўплаб автомобиллар фараларни ёқиб, тезликни пасайтирган ҳолда йўлга чиқди. Хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиш ҳар қачонгидан-да муҳим бўлди.  

Шу билан бирга, Термиз шаҳри туманда ўзига хос жозибага эга бўлди. Бинолар, кўчалар ва йўллар туман пардаси ортида гўё сирли манзарани эслатди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА