Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туманда илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
11:31 / 2023-03-24

Мамлакатимизда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва даволаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ Бухоро вилояти Қоракўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасига маммография аппарати олиб келинган.

– Яқинда чап кўкрагида катталашиш, оғриқ шикояти билан мурожаат қилиб келган 64 ёшли аёл мазкур ускуна орқали ўтказилган текширув натижасида чап кўкрак саратони касаллигига гумон қилинган эди, – дейди Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Элёр Олтиев. –Бемор Республика радиология ва онкология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалига йўлланма асосида юборилди ва ташхис тасдиқланди. Тегишли муолажалар ва тиббий текширувлардан сўнг беморнинг бошқа органларида метастазлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиниб, туман онкологи Фазлиддин Саидов ва вилоят онкология маркази хирурги Баҳром Латиповлар томонидан туман шароитида илк бора чап сут безини Мадден усулида радикал мастоэктомияси, лимфодесекцияси жарроҳлик амалиёти бепул амалга оширилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.  

Зариф Комилов,  

ЎзА