Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Туман прокуратураси боғи” барпо этилди
10:44 / 2025-11-18

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Қоровултепа маҳалласида 2 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Туман прокуратураси боғи” барпо этилди.

Дастлаб дарахт экиш жараёнида аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш, ёшларда табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамда ҳудуддаги яшил майдонларни кўпайтириш тўғрисида сўз юритилди. 

Мазкур ҳудудга 2,5 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Экилган кўчатлар орасида ёнғоқ, олма, шафтоли каби мевали дарахтлар, шунингдек, кипарис ва турли манзарали кўчатлар ҳам мавжуд.

Таъкидланишича, ташкил этилган янги боғ келгусида аҳоли учун ҳордиқ чиқариш масканига айланиши, шунингдек, туманнинг экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири