Туман ҳокимлигининг “Captiva” сотиб олганлик" ҳолати юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги баёнот берди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборилган эди.
Прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган.
Текширишлар давомида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.
Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 миллион сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган.
Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.