Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман ҳокими қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга шайлигини текширди
19:41 / 2020-08-28

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани пахтакорлари йиғим-терим мавсумида 13 минг 260 тонна пахта хирмонини яратишни ният қилган.


Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани пахтакорлари йиғим-терим мавсумида 13 минг 260 тонна пахта хирмонини яратишни ният қилган.

Жорий йилда тумандаги 147 фермер хўжалиги томонидан 5 минг 905 гектар ер майдонида ғўзанинг “Бухоро 6”, “Бухоро 10” нави етиштирилди. Айни кунда пахтакорлар “оқ олтин” ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олиш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Туман ҳокими Акмал Остонов пахта далаларидаги ҳолатни ўрганиб, “Когон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига қарашли Қоровулбозор пахта тайёрлов масканида пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишлари билан танишди. Мутасаддиларга қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамаларни пахта йиғим-теримига шай ҳолга келтириш бўйича топшириқлар берди.

1 (2).jpg

1 (3).jpg

1 (5).jpg