Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди
12:38 / 2026-03-05

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилояти Дўстлик тумани спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Юртимизда хотин-қизларнинг жисмоний камолоти, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорлари жойларда спорт тадбирларини изчил ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Дўстлик туманида ўтказилган мазкур мусобақа ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди. Унда туманнинг умумтаълим мактаблари ва спорт тўгаракларида шуғулланаётган иқтидорли қизлар, шунингдек, қўшни туманлар вакиллари қатнашишди.

Беллашувлар давомида иштирокчилар бадиий гимнастиканинг ўзига хос нафосати ва жозибасини намоён этишишди. Чиқишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан техника, артистизм ва ижро мураккаблиги асосида баҳолаб борилди.

Мусобақанинг асосий мақсади — ёшлар, айниқса, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаб, қўллаб-қувватлашдан иборат эди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланишди.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари