Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман марказидан 60 километр узоқликда янги шифокорлик пункти иш бошлади
16:34 / 2023-11-19

Пайариқ туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Марказдан 60-70 км. узоқликда жойлашган “Накурт” маҳалласида қуриб битказилган “Бошмоқ” оилавий шифокорлик пункти шулар жумласидандир.

Қишлоқ аҳли бирдамлиги ортидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил иккинчи мавсумида ғолиб деб топилди. 

Янги ва замонавий тиббиёт масканининг очилиш маросимида туман ҳокими И.Жабборов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниев, 2-сектор раҳбари Ф.Эгамқулов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, халқ манфаати, уларни бугунидан рози қилиш эканлиги алоҳида таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган маҳалла оқсоқоллари бундан жуда ҳам мамнун эканлигини билдириб, дуога қўл очди.  

М. Қосимова, ЎзА