Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман Ички ишлар ходимларига эҳтиром кўрсатилди
15:11 / 2025-10-25

Гулистон туманининг “Сойибобод” маҳалласидаги “Юксалиш” тантаналар уйида 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ИИБ ходимлари, соҳанинг кўп йиллик тажрибага эга фахрийлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилганлар олдида сўзга чиққан туман ҳокими Олимжон Жўраев ички ишлар тизимида фидокорона хизмат қилаётган барча ходимларни байрам билан чин дилдан табриклади.

–  Юртимизда тинчлик ва осойишталик  –  энг олий неъмат. Шу неъматни муҳофаза этиш йўлида ўз бурчини сидқидилдан бажараётган ички ишлар ходимлари халқимизнинг ҳақиқий суянчи ва ифтихоридир, –  деди туман ҳокими ўз нутқида.

Тадбир давомида хизмат бурчини намунавий адо этиб келаётган бир қатор ходимлар ва меҳнат фахрийларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам якунида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан концерт дастури  намойиш этилди.  Жонли ижрода янграган  куй-қўшиқлар, гўзал рақслар иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири