Туман ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.
Очиқ мулоқотда туманда фаолият юритаётган 20 дан зиёд тадбиркор ҳамда чет эллик инвесторлар иштирок этди.
Туман раҳбари тадбир давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.
[gallery-2139]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА