Туман ҳокими мактабга автобус совға қилди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг "Telegram" мессенжерида ташкил қилинган гуруҳида Zumrat Ochilova номли аккаунт эгаси туманнинг олис ҳудудларидан саналга ўртачўллик ўқувчиларнинг мактабга узлуксиз қатнаши учун йўл муаммоси мавжудлиги, бу муаммо ечими эса автобус қатновини йўлга қўйиш эканлиги ҳақида изоҳ қолдирган эди.
Туман ҳокими Улуғбек Файзиев ушбу изоҳдаги мурожаатни эътиборсиз қолдирмади ва 34-умумий ўрта таълим мактаби директорига автобус калитини топширди.
Эндиликда ушбу мактаб ўқувчилари ҳам ҳар куни мактабга муаммосиз бориб келади ва таълим-тарбия олади.
ЎзА