Туман ҳокими ҳафтада бир кун аҳоли мурожаатлари билан ишламоқда
Сурхондарё вилоятидаги Музработ туман ҳокими Абдулла Маматқулов туман Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатларини тинглаб, улар ўртага ташлаган масалаларга ечим излади.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган қабул чоғида фуқаролар ва тадбиркорларнинг 70 дан ортиқ мурожаати эшитилди. Аҳоли асосан ижтимоий соҳалар ва коммунал хизматларда дуч келаётган муаммолар, иш билан таъминлаш, ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа долзарб масалаларни ўртага ташлади.


Шу куни мурожаатларнинг аксарияти соҳалар мутасаддилари билан қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли соҳа ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.


Туман ҳокими ҳар ҳафтанинг бир куни фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларнинг масалаларини ечиш чораларини кўрмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири