Туман босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Ховос тумани босқичи якунланди.
Мусобақада туман умумий ўрта таълим мактабларининг “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари — асосан 10–11-синф ўқувчилари — турли ҳарбий-спорт ва маънавий-тарбиявий машғулотлар бўйича ўз қобилиятларини синовдан ўтказишди. Қатнашчилар тизимли тайёргарлик, жамоавий ҳамкорлик ва ўзини бошқариш қобилияти бўйича баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, 29-сонли мактаб жамоаси ғолиб бўлиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 16-сонли ва 5-сонли мактаб жамоалари эгаллади. Барча ғолиб ва совриндор жамоалар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири