Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тулуза шаҳри билан ҳамкорлик кенгаяди
20:04 / 2020-03-09

Суҳбат чоғида мезбонларга Ўзбекистоннинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Юртимизнинг табиати, осори-атиқалари, тарихий-меъморчилик обидалари, халқимизнинг маданияти, урф-одатлари дунё аҳли эътиборини тобора ўзига тортмоқда. Бунга кейинги икки-уч йилда диёримизга ташриф буюраётган сайёҳлар сони кескин ортгани ҳам далил бўлади. Шу билан бирга соҳани янада ривожлантириш учун ишга солинмаган имкониятлар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳали кўп. Бу борада жаҳон сайёҳлик бозоридаги етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси вакиллари Тулуза метрополиясининг туристик ва инвестицион салоҳиятини илгари суриш йўналишида давлат муассасалари олиб бораётган саъй-ҳаракатлар, бу борада қўлга киритилаётган ютуқлар ва тажрибаларни ўрганиш мақсадида “Agence dʼAttractivité de Toulouse” туристик ташкилоти директори Хубер Калмет билан учрашди.

Суҳбат чоғида мезбонларга Ўзбекистоннинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Туризм соҳасидаги давлат сиёсати концептуал тарзда олиб борилаётгани, мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони жадал суръатда ортаётгани алоҳида таъкидланди.

Франция томони тақдим этган маълумотларга кўра, Агентликнинг асосий вазифаси Тулуза шаҳри ва ҳудудининг халқаро имижи ва нуфузини оширишдан иборат бўлиб, шаҳардаги компаниялар ва корхоналарни “Invest in Toulouse” концепцияси орқали халқаро даражада илгари суриш, Тулузага инвестиция киритишни истаган чет эл корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шаҳар ҳудудини ривожлантиришни таҳлил қилиш, шаҳарда халқаро конференциялар ва бошқа турли анжуманлар ташкил этиш учун шарт-шароит яратиш каби бир қатор йўналишларда иш олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Франциянинг энг кўп сайёҳ келадиган шаҳарларидан бири ҳисобланган Тулузада йилига қарийб 5,5 миллион киши меҳмон бўлади. Шаҳарда 35 мингдан ортиқ меҳмонхона мавжуд. Анъанавий йўналишлардан ташқари бизнес туризми ҳам яхши ривожланган.

Меҳмонларнинг тахминан 40 фоизи авиация, косметология, тиббиёт ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи компаниялар билан музокара ўтказиш учун ташриф буюради.

Учрашув якунида туризм соҳасига оид янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ва инновацияни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.