Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғуруқ мажмуасидаги оналар ҳам овоз берди
15:36 / 2023-04-30

Қашқадарё вилояти Китоб тумани туғуруқ бўлимида овоз бериш жараёни ташкил этилди. Эрталабги соат 8:00 дан буён давом этаётган бугунги референдум сайловларида куни кеча оналик бахтига мушарраф бўлган фуқаролар иштироки ҳам таъминланди.

 Китоб туманидаги 483-референдум участкаси комиссияси аъзолари ҳамда кузатувчилар ҳамроҳлигида туғуруқ бўлимига сайёр қутилар олиб борилди. Улар туғуруқ бўлимида туриб, фуқаролик бурчини адо этди. 

Ўлмас Баротов, 
ЎзА.