Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғруқ таътилидан кейин ўқитувчи яна ўз ишига тикланди
14:06 / 2024-02-10

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманилик Шаҳноза Баратова тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси вазифасида ишлаб келган. Ўтган йили 16 июнь кунидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан. Белгиланган муддат ўтгач яна ўз ишини давом эттирмоқчи бўлиб мактабга қайтганида, мактаб раҳбарияти ҳар хил баҳоналарни важ қилиб, иш беришмаган.

Ҳуқуқлари поймол бўлган Ш.Баротова бундан норози бўлиб, умумтаълим мактабида ўз ишини давом эттиришга амалий ёрдам беришни сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилади. 

Туман адлия бўлими мутахассислари томонидан мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борилади. Тегишли тартибда тақдимнома киритилади. Натижада туман адлия бўлимининг кўмаги билан тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби директорининг 2024 йил 18 январь кунидаги буйруғи билан фуқаро Ш.Баратова 18 соат дарс соати билан таъминланиб, ўз ишини давом эттиришига амалий ёрдам кўрсатилади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, Меҳнат кодексига асосан туғиш таътилига кетган ходимнинг иш ўрни сақланади, лекин ўқитувчиларга дарс соатлари сақланмайди, ишга чиққанидан сўнг дарс соатлари қайта тақсимланади.

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3271.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари