Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғма нуқсонли касалликлар бепул бартараф этилди
10:25 / 2023-04-10

Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари пойтахтдаги "Мedion" клиникасининг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда тизза, суяк-сон тизими емирилиши, сколиоз, церебрал фалажлик, туғма юрак нуқсони, сийдик-тош, простата бези аденомаси касалликлари билан оғриган ижтимоий аҳволи оғир, эҳтиёжманд инсонлар учун тиббий кўрик ўтказилди.

Кўрикда 500 дан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларнинг 350 нафарида ортопедик, яъни таянч ҳаракат тизимининг (деформация) ўзгаришлари, 64 нафарида эса сийдик чиқариш йўли, простата бези аденомаси, бепуштлик, 80 нафар фуқаро ва уларнинг фарзандларида туғма юрак нуқсони, юрак қон томир тизими билан боғлик касалликлар борлиги аниқланди.  Мedion" клиникасида фаолият юритаётган туркиялик хирург-ортопедлар, кардиолог ва нейрохирург томонидан интенсив даво муолажалари буюрилди.

– Мана бир ярим йилдирки дуан синдроми ва туғма юрак нуқсони билан туғилган ўғлим Сухробжонни соғлиғини тиклашга  ҳаракат қилдик, лекин бирон бир натижага эришмадик, – дейди тиббий кўрик жараёнида иштирок этган сирдарёлик Ҳакимахон Шодиева. – Бугун бўлса, бу муаммога жавоб топгандек бўлдик. Туркиялик ва сирдарёлик тиббиёт ходимлари барака топсин. Улар ёрдамида ҳеч қандай харажатсиз, ўғлимдаги туғма юрак нуқсонидан жарроҳлик амалиёти орқали қутиладиган бўлдик. Бундан ортиқ бахт борми она учун.

Аҳамиятли томони, Сирдарёда ташкил этилган тиббий кўрик жараёнида Суҳробжонга ўхшаш, юрак туғма нуқсони дуан синдроми билан туғилган  Шукуржон исмли болада ҳам суяк-сон тизими билан боғлиқ коксартроз касаллиги бўйича тотал эндопротезлаш амалиёти ўтказиладиган бўлди.

Бу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ва "Мedion" клиникаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

 

Шуҳрат СУЯРОВ,

ЎзА