English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғилган кун: Академик Ҳожи-Акбар Раҳмонқулов (1925-2013)
09:24 / 2023-09-02

Бугун - 2 сентябрь устозимиз — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, юридик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби — Ҳожи-Акбар Раҳмонқулов таваллуд топган кун.

Кўплаб шогирдларининг суюкли устози Ҳ. Раҳмонқулов юксак  билимга эга, салоҳиятли инсон эди. Унинг 60 дан ортиқ монография ва дарсликлари, 300 дан ортиқ илмий мақоласи, 80 га яқин халқаро ва республика анжуманларидаги маърузалари эълон қилинган.  

Бундан ташқари, етук олим 100 дан ортиқ илмий ва ўқув нашрларига масъул муҳаррир бўлган.  

Устознинг бевосита илмий раҳбарлигида 20 дан ортиқ фан докторлик ва 60 дан ортиқ номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.  

Илм йўлида ана шундай муваффақиятларга эришган академик Ҳожи - Акбар Раҳмонқуловнинг хотираси биз шогирдлар қалбида мангу яшайди.  

Комилжон Нурмирзаев,  

ЎзА