Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўттиз турдаги музқаймоқ
14:37 / 2015-03-16

Юртимизда Наврўз нафаси кезаётган шу кунларда Термиз шаҳрида “Саиджон-Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.


Юртимизда Наврўз нафаси кезаётган шу кунларда Термиз шаҳрида “Саиджон-Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳолини арзон, сифатли, рақобатбардош озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

“Саиджон-Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти ҳам хусусий секторга яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик сармоя эвазига хориждан замонавий технология харид қилди. Кунига ўн тоннагача музқаймоқ ишлаб чиқариш қувватига эга корхона маҳсулотлари сифати ва хуштаъмлиги, нархининг арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

– Ўттиз турдаги музқаймоқ ишлаб чиқариб, замонавий усулда қадоқламоқдамиз, – дейди корхона раҳбари Ў.Сатторов. – Келгусида ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини янада ошириш, қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз. Жумладан, 250 минг доллар қийматидаги хориж технологиясини ўрнатиб, сут кукуни ва 15 турдаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Бунинг натижасида яна юздан ортиқ ёш иш билан таъминланади.

Шу пайтга қадар Сурхондарё вилоятига музқаймоқ асосан Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятлардан келтирилар эди. Янги корхона иш бошлаши билан бу масала ўз ечимини топди. Аҳолини сифатли маҳсулот билан узлуксиз таъминлаш учун туман марказларида корхонанинг улгуржи савдо шохобчалари ташкил этилди. Бу юздан ортиқ ўғил-қизни иш билан таъминлаш имконини берди. Уларнинг аксарияти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирган ёшлар.

– Термиздаги 2-академик лицейда таҳсил олганман, – дейди Ф.Аллахонова. – Янги корхонада замонавий ускуналарни бошқаришни тезда ўзлаштириб олдим. Бу ерда самарали ишлаш учун барча шароит яратилган. Туманлардан келган ишчилар учун шинам ётоқхона ҳам мавжуд.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Мамараимов сўзга чиқди.