Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТТА Питтсбург университети билан меморандум имзолади
10:37 / 2021-05-19

АҚШ Питтсбург университетининг ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректори ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МcДоналд, Тиббиёт мактаби халқаро тиббий таълим дастурлари директори, ички касалликлар шифокори, тиббиёт профессори Майкл Елники ҳамда университетнинг тиббиёт факультети декани муовини, биолог олим Салим Хон Тошкент тиббиёт академиясида (ТТА) бўлди.

Мулоқот чоғида  ТТА ва Питтсбург  университети ўқув жараёнини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.  

Меҳмонлар  Тошкент тиббиёт академиясидаги  ўқитиш методикаси ва клиник базалар иши билан танишди.  

– Пандемия бизга  кўп нарсалар ҳақида сабоқ чиқаришимиз,  одатий иш ва  тактик  услубларимизга ўзгача муносабатда  бўлишимизни  ўргатяпти, — деди Маргарет МcДоналд. – Қолаверса, онлайн усулда ҳам тиббиёт фанларини  чуқур ва самарали  ўқитиш мумкинлигини тушуниб етдик. Бироқ талабаларимизнинг анъанавий дарсларни интиқлик билан кутишаётганига  ишончим комил. Бизда ҳам  сизлардагидек ҳамширалик  курслари мавжуд. Лекин фарқли жиҳати шундаки, бизда у  4 йиллик.Талабаларни амалиёт ўтаган олий тоифали ҳамширалар ўқитади. Шахсан мен бу жараёнда амалиёт муҳим, деб ҳисоблайман. Сизларда бунга ўзига хос муносабат мавжуд экан. Шу боис ТТА профессор-ўқитувчилари билан бу масалада тажриба алмашишга келишиб олдик.

Мулоқот сўнггида Тошкент тиббиёт академияси билан  Питтсбург университети  ўртасида ҳамкорлик мемомрандуми имзоланди.  

Эслатиб ўтамиз: Питтсбург университети 1787 йилда ташкил топган. AҚШнинг Пенсилвания штатига қарашли  Питтсбург шаҳрида жойлашган. Таркибидаги 17 та коллеж ва мактабда бугунги кунда 35 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

Питтсбург университети тиббиёт факультети  AҚШнинг энг яхши тиббиёт мактаблари қаторига киритилган. У дунёнинг энг яхши университетлари орасида 156-, тадқиқот тоифаларига кўра  13-,  бирламчи тиббий-санитария хизмати соҳасида  14-, энг яхши тиббиёт мактаблари рўйхатида 17-ўринда туради.  

2021 йилда АҚШнинг шимолий- шарқидаги  биринчи  штат университети деб топилди. 2021 йилда AҚШ давлат тадқиқот университетларининг энг юқори кластерига кирди.  

 

Гулчеҳра Мирзаева,  

Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби.