Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Цубамэ” синов-тадқиқот йўлдоши Гиннесснинг рекордлар китобига кирди
09:44 / 2019-12-26

“Цубамэ” синов-тадқиқот йўлдоши 167 километр баландликдаги энг қуйи орбита бўйлаб Ерни кузатув парвозини амалга ошириб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирди, дейилади япон аэрокосмик агентлиги (JAXA) тарқатган маълумотда.

Унга кўра, ҳалигача ҳеч бир йўлдош ерга бунчалик яқин масофада парвоз қилмаган. Парвоз қанчалик паст масофали бўлса, Ерни кузатиш ва суратлар шунча яққолроқ бўлади. Маълумот учун, япончада “Қалдирғоч” маъносидаги “Цубамэ” йўлдоши илк бора 2017 йилда учирилган.