Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Trophy Experience” Бухорода
13:28 / 2024-08-19

Ўзбекистон бўйлаб давом этаётган ”Trophy Experience” – “Жаҳон чемпионати –2024” кубоги тақдимоти тадбирининг навбатдагиси кўҳна ва боқий Бухорода ўтказилди.

Лаби ҳовуз мажмуасида ташкил этилган тадбирда кўплаб футбол мухлислари ва минтақадаги футбол мактаблари тарбияланувчилари қатнашди.

– Оммалашаётган дриблинг бўйича мусобақалар, турли хил кўринишдаги викториналар ташкил этилди, –дейди Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов. –Ушбу мусобақалар ва танловларда асосан футболимиз келажаги сифатида кўрилаётган ёш, умидли ўсмир футболчилар ва қизлар қатнашди.

[gallery-18781]

Анъанага кўра, танловлар ҳамда викториналар ғолибларига ташкилотчилар ва ҳамкорлар томонидан тайёрланган турли эсдалик ҳамда мусобақанинг рамзи туширилган совғалар берилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари