Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Триатлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди
19:33 / 2025-05-24

Самарқанд мезбонлигида триатлон бўйича ўтказилган “World Triathlon Cup Samarkand-2025” мусобақаси якунланди. 35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этган мусобақанинг аёллар баҳсида олтин медал Халқаро триатлон федерацияси байроғи остида ҳаракатланган Диана Исаковага насиб этди.

Эркаклар ўртасидаги муросасиз беллашувлар якунида франциялик спортчи Максим Ҳуэбер ғолиб бўлди. Мусобақа якунида Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Халқаро триатлон федерацияси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзоланди.

[gallery-23568]

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари