Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Травматология-ортопедия соҳаси ходимларининг Х съезди иш бошлади
20:51 / 2022-10-21

Бугун пойтахтимизда тиббиётнинг муҳим йўналишларидан бири травматология-ортопедия соҳаси ходимларининг Х съезди иш бошлади. Тадбирда икки юз нафар маҳаллий шифокор ва АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Бангладеш, Беларус, Украина ҳамда Қозоғистон давлатларидан 50 дан ортиқ тиббиёт мутахассислари иштирок этди.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида йилига уч мингга яқин эндопротезлаш, уч ярим мингдан зиёд артроскопик операциялар ўтказилмоқда.

Тадбир дастуридан таянч-ҳаракат аъзолари жароҳатлари ва касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ҳамда даволаш, остеосинтез муолажасининг энг янги усуллари, йирик бўғимлар артроскопияси ва эндопротезлаш операциялари, умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедияси масалалари, остеопороз муаммоларига бағишланган қатор маърузалар ўрин олди.

Тадбир доирасида маҳорат дарслари ҳамда травматология ва ортопедия йўналишида қўлланиладиган замонавий дори воситалари ҳамда тиббий қурилмаларни ишлаб чиқарувчи нуфузли компаниялар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Съезд эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

М.Қосимова, ЎзА