Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трасснинг дастлабки телефон мулоқотлари
08:58 / 2022-09-07

Буюк Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трасс ва АҚШ Президенти Жо Байден икки давлат ўртасидаги, жумладан, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Телефон суҳбати ҳақида Британия ҳукумати раиси матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбатдошлар мамлакатлар ўртасидаги умумий қадриятлар асосида мустаҳкамланган шериклик дунёда эркинлик ва демократияни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқладилар. 
Икки мамлакат етакчилари кучли мудофаа иттифоқчилари - НАТО ва Австралия-Британия-АҚШ (AUKUS) ҳамкорлиги орқали муносабатларни кенгайтиришга келишиб олдилар. 

Қайд этилишича, Трасс ва Байден “дунё эркинлигини мустаҳкамлаш, автократиялар таҳдидига қарши курашиш” ҳамда Россия-Украина инқирози тўғрисида гаплашиб олишди.

Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Трасс билан телефон мулоқоти ўтказди, дейилади Киев маъмурияти матбуот хизмати баёнотида.

- Мен Буюк Британиянинг янги сайланган Бош вазири билан суҳбатлашган биринчи хорижий давлат раҳбари бўламан, - деб ёзди ўз ижтимоий саҳифасида Украина етакчиси. - Трассни Украинага таклиф қилдим, юртимга кўрсатган жиддий мудофаа ва иқтисодий ёрдами учун Британия халқига миннатдорлик билдирдим.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Трасс билан суҳбат чоғида Лондоннинг Украинани тиклашдаги иштироки масаласи муҳокама қилинди.
 

ЎзА