Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трасс: Си Цзиньпин Буюк Британиянинг душмани эмас
11:41 / 2022-09-01

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Хитойнинг тобора кескинлашиб бораётган ташқи сиёсати Лондонда хавотир уйғотаётганини айтди. Бироқ у Хитой раҳбари Си Цзиньпинни душман, деб ҳисобламайди.

 “Си Цзиньпинга нисбатан “душман” сўзини ишлатмаган бўлардим, лекин мен Хитойнинг ўзини кўрсатиш истагидан хавотирдаман. Биз Хитойга стратегик жиҳатдан қарам бўлмаслигимиз керак”, деди Трасс.

Британия ҳукуматининг янги раҳбари Трасс ёки молия вазири Риши Сунак бўлади. Ижтимоий сўров Трассни яққол фаворит ҳисобламоқда. У рақибидан 30 фоиз атрофида устунликка эга.
 

ЎзА