Транспорт соҳаси иқтисодиётнинг фаол ва барқарор ривожланаётган йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда транспорт хизматлари соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди. Йил якунига келиб, мазкур хизматлар ҳажми 188,2 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга кўпдир.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 43,7 млрд. сўм. Шунингдек, Самарқанд вилоятида 14,6 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 13,6 млрд. сўм ҳамда Фарғона вилоятида 11 млрд. сўмлик транспорт хизматлари кўрсатилган.
Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 млрд. сўм
— Андижон вилояти — 8,6 млрд. сўм
— Бухоро вилояти — 7,7 млрд. сўм
— Жиззах вилояти — 2,6 млрд. сўм
— Қашқадарё вилояти — 7,9 млрд. сўм
— Навоий вилояти — 3,9 млрд. сўм
— Наманган вилояти — 6,6 млрд. сўм
— Сурхондарё вилояти — 4 млрд. сўм
— Сирдарё вилояти — 1,5 млрд. сўм
— Хоразм вилояти — 6,3 млрд. сўм
Мутахассисларнинг қайд этишича, транспорт хизматлари ҳажмидаги ўсиш иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги логистика алоқаларининг кенгайиши ва ички бозор фаоллигининг ортиши билан изоҳланмоқда.
Ҳамроз Баянов, ЎзА