Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқаришга қандай жазо қўлланилади?
13:03 / 2021-08-24

Юридик клиника

– Савол: Қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига нисбатан қандай жазо қўлланади?  

 – Жавоб: Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқариш (ҳужжатлар мавжуд, лекин ҳайдовчининг ёнида бўлмаса, шунингдек, ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (245 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.  

 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 225 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 450 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

 AСОС: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси.  

 Ушбу материал ТДЮУнинг "Юридик клиника"си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.  

 Гулноза Бобоева, ЎзА