Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт воситасига рухсатномасиз ўзгартириш киритган ҳайдовчиларга чора кўрилди
10:57 / 2021-01-16

Автотранспорт воситаси билан боғлиқ қоидабузарликнинг тури кўп. Улар орасида транспорт воситаларини тегишли рухсатсиз қайта жиҳозлаш қоидабузарлиги анча хавфли ҳисобланади.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу қоидабузарлик юзасидан бир кунлик рейд ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган  21 та транспорт воситаси ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштирилди. Жумладан, 18 та ҳолатда юк транспорти борт қисми тегишли рухсатномасиз кўтарилиб, қайта жиҳозланганлиги, 1 та ҳолатда транспорт воситаси тури ўзгартирилганлиги ва яна 2 та ҳолатда рухсатсиз газ баллони ўрнатиб олинганлиги аниқланди.

Ушбу ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 3-қисмига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима белгиланди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

ЎзА