Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилди
14:51 / 2025-12-09

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалига қарашли барча автотранспорт воситалари 2025-2026 йиллар учун белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилди.

Мазкур жараёнда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда узлуксизлик, хавфсизлик ва сифатни таъминлаш мақсадида машиналарнинг техник ҳолати ҳамда экологик меъёрларга мувофиқлиги атрофлича кўрилади. Техник кўрикдан муваффақиятли ўтган транспорт воситалари белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат этилди. 

Бу каби тадбирлар истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда табиий газ тармоқларига намунали хизмат кўрсатиш, авария диспетчерлик хизматида тезкорлик билан ҳаракатланиш, қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш жараёнларида носозликларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар юзага келиш эҳтимолини камайтиришга хизмат қилади. 

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилояти аҳолисига филиал томонидан 158 дона автотранспорт воситаси узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.