Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт соҳаси ҳам атроф-муҳит муҳофазасида алоҳида ўрин эгаллайди
15:07 / 2019-10-31

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани транспортда экологик хавфсизликни таъминлашда бошқарув ва давлат назорати органлари ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланди.


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани транспортда экологик хавфсизликни таъминлашда бошқарув ва давлат назорати органлари ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланди.

– Умуман, ҳар бир ишда ҳамкорликни йўлга қўйиш ижобий натижа беради, – деди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Умиджон Абдужалилов. – Шу сабабли, қўмита атроф-муҳит муҳофазасида бир қатор ташкилотлар билан биргаликда ишламоқда ва бу ўзининг натижаларини бермоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини ўрганиш бўйича ҳар йили икки босқичда ўтказилаётган “Тоза ҳаво” тадбири бунга яққол мисолдир. Ушбу тадбирнинг биринчи босқичи жорий йил 10 апрелдан 10 майга қадар, иккинчи босқичи эса 10 августдан 10 сентябрга қадар амалга оширилди.

Транспорт соҳаси ҳам атроф-муҳит муҳофазасида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу соҳанинг ривожланиш ҳолати юзасидан олиб борилган таҳлиллар автотранспорт инфратузилмаси, республикада ишлаб чиқарилаётган мотор ёнилғиси ва автотранспорт воситаларининг экологик кўрсаткичларини яхшилаш борасида бирмунча муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Бу жиҳатлар эса, ўз навбатида, автотранспортда энергия самарадор технологияларни тез суръатларда жорий этиш учун бошқарув ва давлат назорати органлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозим эканлигини кўрсатади.

– Қўмита билан ҳамкорликда “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари доирасида 225 минг 138 та автотранспорт воситасида ишлатилган газнинг ифлослантирувчи моддалар миқдори ўлчаш асбоблари ёрдамида текширилди, – деди Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси катта инспектори Музаффар Маматаев. – Автомашиналардан 13 минг 163 тасида газнинг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрдан юқорилиги аниқланиб, шундан 2 минг 704 та автотранспорт воситасига жойида техник хизмат кўрсатилиб носозликлар бартараф этилди. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 42 дона тутун ўлчаш мосламаси ҳудудий органларга тақдим этилган. Амалга оширилган текширувлар натижасида транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳайдовчилар ва уларнинг раҳбарларига 313 миллион сўмдан ортиқ миқдорда жарима солинди.