Транспорт назорати инспекциясида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
Транспорт назорати инспекциясида 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимлари, Инспекциянинг жамоатчилик кенгаши вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирни Инспекция бошлиғи Жамшид Каримов кириш сўзи билан очиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар, галдаги вазифа ва режалар ҳақида батафсил ахборот берди.

Жамоатчилик кенгаши вакиллари инспекцияда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни ижобий баҳолаб, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Ш.Маматуропова, ЎзА